Марадонанинг ўлимида шифокорлар айбланмоқда
Аргентинанинг Сан-Исидро шаҳри Бош прокуратураси Диего Марадонанинг ўлимида етти нафар тиббиёт ходимига айб қўйди. Бу ҳақда Испания ОАВ хабар бермоқда.
Эксперт комиссияси томонидан тузилган ҳисоботда Марадонага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмагани ва узоқ вақт қаровсиз қолгани тўғрисида хулоса қилинган.
ХХ асрнинг энг яхши футболчиларидан бири ўтган йили 25 ноябрь куни 60 ёшида, мия операциясидан бир неча ҳафта ўтгач вафот этган эди. Сабаби – ўпканинг шишишига олиб келган ўткир юрак етишмовчилиги бўлган.
Суд жараёни Марадонанинг қизи, нейрохирург Леополдо Луки устидан судга мурожаат қилганидан кейин бошланди. Улар врачни операциядан кейин отасининг аҳволи кескин ёмонлашганида айблади.
Жавобгарларга Аргентинани тарк этиш тақиқланди. Агар тиббий ходимлар айбдор деб топилса, 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилади.