Марказий ҳарбий округ хизматчилари сардобаликларга ёрдам бермоқда

Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳам сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига етиб келди.

Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

2 май куни округ қўмондонлиги бошчилигида етиб келган 2000 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар Қўрғонтепа ва Софлик маҳалласида ҳудудни тозалаш, уйларни таъмирлаш, сув чиқариш, йўлларни очиш ва бошқа юмушларда ёрдам бермоқда. Округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техника офат оқибатларини бартараф этишда қўл келмоқда.

Бундан ташқари, округ радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари, психолог ҳамда тиббиёт пукти ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, фуқаролар вақтинча жойлашган жойлар дезинфекция қилинмоқда.