Мармартошдан ясалган юз парда

Мармарнинг шаффоф, енгил, нафас оладиган ипакка айланиши ҳунармандчиликва ҳайкалтарошлик санъатининг юксак чўққисидир. Италиялик ҳайкалтарош Рафаэль Монти (1818-1881) ана шундай ноёб санъат асарларини яратишга муваффақ бўлган усталардан бириэди.

Тош – жонсиз материядир. Аммо Монти бу ундай эмаслигини иботлаб бериб, мисли кўрилмаган дурдона асарларни яратди.Улардан бири - муқаддас олов, ҳаёт маркази, давлат, шаҳар ва оилани қўриқловчи фаришта,Рим маъбудаси –Веста. Қадимда Римда ҳар қандай оловда Веста руҳининг зарраси борлигига ишонишган.

Қаттиқ мармартошдан қандай қилиб енгил, шаффоф пардани яратиш мумкин? Бунга саботли, чинакам илоҳий инъом эгаларигина қодир.Моҳирҳайкалтарош юз ва тананинг барча хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, енгил мато, ҳаводор нозик буришиқ ва бурмаларни тошда намоён қилишга муваффақ бўлди. Инсон қўллари бунга қодир эканлигига ишониш қийин. Зимдан боқсангиз, парда остидан жимгина хўрсиниш овози эшитилиб, гўё Вестанинг киприклари қимирлаётганга ўхшайди.

Ҳилпираб турган юмшоқ буришиқлар ҳайкалтарош томонидан шу қадар нозиклик билан ўйилганки, улар қуёш нурлари остида жонланиб, ёруғлик беради. Ёввойи гулларгажило берилмаган гулчамбартаъсирникескин кучайтиради. Олд қисмдаги деярли нуқсонсиз, ҳайратни оширадиган даражадаги тозамармар унинг олижаноблиги ва гўзаллигини очиб беради.

Енгил шабада нафасида ҳаракатлана оладиган юпқа парда эффектини яратиш ёки ҳайкалтарошликда танага парда ўрнатиш техникаси қадимги Юнонистон давридан бери маълум бўлса-да, тарихда фақат бир нечта рассом бу санъатда мукаммалликка эриша олган. Монти улардан бири эди.

Истеъдодли уста асарларида иккита қарама-қаршилик - юмшоқ шаффоф шойи ва қаттиқ,нур ўтказмайдиган тош уйғунлашиб бирлашган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.