Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Масжидлар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилиши кутиляпти

Диний соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида масжидлар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини интобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.

Ўз навбатида, Қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.