Махачқалъадаги портлашда ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлгани айтилди
- 15.08.2023 16:33
- 138
- Хориж
Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлганди. Портлашда бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам вафот этган. Бу ҳақда “Mash” Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозиргача портлашда ҳалок бўлганлардан фақат етти нафарининг шахси аниқланган. Улар орасида 5 ёшли қизалоқ ва 10 ёшли ўғил бола бор.
“Mash”га кўра, портлашда бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлган. У 1990 йилда туғилган Н.Р. экани келтирилган. Мутахассислар вайроналар остидан жасад парчаларини топишда давом этмоқда. Қурбонларнинг якуний сони ҳозирча аниқ эмас.
Ўзбекистонда ҳозирча бу ҳақда тегишли ташкилотлар томонидан маълумот берилгани йўқ.