Меҳрибонлик уйида бўлажак чемпионлар тарбияланмоқда

Кемалбек Камольцев сардорлик қилувчи болалар футбол жамоасини самарқандликлар яхши билишади. Ўтаётган йилни Самарқанд шаҳридаги 2-меҳрибонлик уйининг болалар футбол жамоаси яхши кўрсаткичлар билан якунлади.
Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳам ушбу миллионлар ўйинининг ашаддий мухлислари талайгина. Шу боис мазкур олий ўқув юрти мутасаддилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Янги йил байрами арафасида тадбир ташкил этиб, шаҳар чемпионларига совғалар тақдим этишди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига маиший техника, мактаб ўқув қуроллари ва китоблар, болакайларга ширинликлар тарқатишди.
Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА.