МИБ: Электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан 44,1 миллиард сўм қарздорлик ундирилди
Нарпай туманида фаолият юритувчи тадбиркор электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги сабабли Жиноят кодексининг 185-моддаси 2-қисми билан судланган.
Тадбиркор Ж.К.нинг жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида суддан МИБ туман бўлимига 28 миллион 200 минг сўм пулларни туман электр таъминоти корхонаси фойдасига ўтказиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган. Олиб борилган ижро ҳужжати натижасида туман электр таъминоти корхонаси фойдасига қарз суммасининг тўлиқ ўтказиб берилиши таъминланди.
Умуман, Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларга етказиб берилган энергия ресурсларидан ҳосил бўлган 44,1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди. Шундан электр энергияси учун 29,7 млрд. сўм, газ таъминоти учун 14,4 млрд. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланди.
Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1,1 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, ҳозирда электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўриляпти.
Зафар Низомов,
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси бўлим катта инспектори.