MICROMINE дастурий таъминот фойдаланувчилари Самарқанд шаҳрида
- 18.04.2019 10:26
- 53
- Самарқанд

Жорий йилнинг 17 апрель куни Самарқанд шаҳрида бош директор Claire Tuder бошчилигидаги MICROMINE фойдаланувчилари йиллик конференциясининг очилиш маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тадбирда MICROMINE ва НКМК ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу конференция жорий йилнинг 19-апрелига қадар давом этади. Самарқанд шаҳрида бундай кенг кўламли тадбирнинг ўтказилиши шаҳримизда туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Меҳмонлар шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, туризмни ривожлантириш истиқболлари билан танишишади.
MICROMINE Австралиянинг Перт шаҳрида 1986 йилда ташкил этилган компания бўлиб, тоғ-кон саноати учун дастурий ечимларни ишлаб чиқиш ва сотиш бўйича жаҳон бозорининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг ваколатхоналари дунёнинг 12 мамлакатида очилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳокимликка номзодлар хорижда малака оширади
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- Кеча, 18:02
- Таълим
СамИСИда ёшларга эътибор қандай?
- Кеча, 17:55
- Жамият