Микроавтобуснинг мотор қисми ёниб кетди

Тошкент шаҳрида 6 август кунидан 7 август кунига қадар 6 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 4 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларнинг ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинни ташкил этган.

Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шунингдек, 6 август куни Юнусобод тумани, Тошкент халқа айланма йўли кўчаси “Фарух Файз” тўйхонаси олдида, “Газель” русумли микроавтобус мотор қисми ёнган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 10:24 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 10:25 да бартараф этилган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин автотранспорт воситасининг электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.