Миллий гвардия ходимлари каналга чўкаётган аёл ҳаётини сақлаб қолишди
- 08.04.2020 11:19
- 623
- Ҳодиса
Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 09:45 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасидан оқиб ўтувчи “Қичқириқ” канали атрофида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг ходимларини нотаниш йўловчи тўхтатиб, каналда одам чўкаётганлиги юзасидан хабар берган.
Шундан сўнг ходимлар тезкорлик билан кўрсатилган манзилга етиб борган ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда канал бўйидаги дарахтга тирмашиб турган фуқарони сувдан арқон ёрдамида қутқариб олиб, биринчи ёрдам кўрсатганлар.
Мазкур фуқаро Олмазор туманида жойлашган 6-сонли ИИБга етказилган. У ерда фуқарога шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, масъул психолог томонидан суҳбат ўтказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Миллий гвардия матбуот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа