Миссисипида торнадо шаҳарни вайрон қилди ва 20 дан ортиқ одамни умрига зомин бўлди

Шанбага ўтар кечаси АҚШнинг Миссисипи штатидан ўтган кучли торнадо оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди, бедарак йўқолганлар бор.

CNN таъкидлаганидек, табиий офат Алабама ва Теннесси штатларига ҳам таъсир кўрсатган.

«Шаҳар энди йўқ. Бунақасини кўрмаганман» дейди телеканалга Роллинг-Форк мэри.

Жо Биден торнадо етказган зарарни “юрак эзувчи” деб атади ва федерал ҳукумат томонидан ёрдам курсатилишини маълум қилди.