Миясиз яшайдиган одам

Инсоният зиммасида буюк жумбоқлардан бири одамзотнинг доимий ҳамроҳи - онг сирларини билиб олиш вазифаси қўйилган. Бу асрлар давомида онгли равишда дунёни идрок этиш қобилияти нималиги ҳақидаги баҳс-мунозаралар бўлиб туришининг далолатидир. Идеалистлар ақл ва мия ўртасида аниқ ажралиш бор деб айтаётган бир пайтда, идрок ўз-ўзини мустақил идора қилиб бораверди.

Онг миянинг шунчаки яна бир функцияси, деган қарашлар ҳам олға сурилган. Бироқ, вақти-вақти билан бизни ўйлантирадиган жуда ғалати ҳолатлар, ақл ва мия ўртасидаги ҳақиқий муносабатлар нима эканлигини қайта кўриб чиқишга ундайдиган аномалиялар ҳам содир бўлиб туради.

Шифокорлар ҳайрати

2007 йилда 44 ёшли исми ошкор этилмаган франциялик эркак икки ҳафта давом этаётган оёқ оғриғи билан клиникага мурожаат қилди. Дастлаб ушбу ҳолатнинг сабабини аниқлашга ҳар хил таҳлиллар орқали уринган, кейинчалик бемор бошига МРТ ўтказган шифокорлар унинг миясининг 90 фоизи, яъни инсон елкасидаги одатда бир ярим килограмм оғирлигидаги дилдироқ модда йўқлигини аниқлаганларида жуда ҳайратда қолишди. Бу беморда у фақат бир неча 100 грамм (!) бўлиб, бор масса бош суягининг ички девори бўйлаб юпқа нейрон қатлами сифатида тарқалган эди. Миясининг ҳайратланарли ҳажми унга мутлақо нормал ҳаёт кечиришига ҳеч қачон тўсқинлик қилмади. Оёғи безовта қила бошлангунга қадар у мия массасининг етишмаслигини сезмаган экан.

На иллюстрации слева показана томограмма мозга пациента, у которого большая часть черепа заполнена жидкостью. Для сравнения, на томограмме справа — томограмма обычного мозга без аномалий.

(Чапдаги расмда бош суягининг катта қисми суюқлик билан тўлдирилган бемор миясининг компьютер томографияси кўрсатилган. Таққослаш учун ўнг томонда оддий миянинг томограммаси қўйилган).

Қайишқоқ мия

Беморнинг касаллик тарихини варақлаган шифокорлар унинг 6 ойлигида миядаги бўшлиқлари орқа мия суюқлиги билан тўлиб қолганлиги, ўсмирлик даврида унинг чап оёғи қисман фалаж бўлиб қолиб, муаммо стентлаш (тиббий жарроҳлик аралашуви) ёрдамида ҳал қилинганлигини аниқлаб олишди.

“Бемор оила бошлиғи бўлган ва давлат хизматчиси лавозимини эгаллаган”

Шубҳасиз, касаллик муаммо аниқлангунгача, яъни беморнинг 44 ёшига қадар давом этган. Суюқлик деярли бутун мияни сиқиб чиқариб, қолдиқларини ингичка қобиқ пластинага айлантиришга улгурган. Бироқ бемор умри давомида турмуш қурган, икки фарзандли бўлган, тўла унум билан ишлаган.

Нейропсихологик тестлар унинг идроки (IQ) 75, оғзаки IQ 84 (одамларнинг 50 фоизида 90 дан 110 гача) фоиз, иш қобилияти эса 70 фоиз эканлигини кўрсатди. Ушбу ғалати ҳодисанинг баҳолашда биринчи хулоса шу бўлдики, бемор ҳаётининг биринчи ойларида пайдо бўлган гидроцефалия мия қайишқоқлиги туфайли бундай ноқулай шароитда мослаша олган. Демак, мия ўзининг асосий нейропсихологик функцияларини бажариш орқали бу вазиятни енгиб чиқди.

Бундай тушунтириш нейробиолог тадқиқотчи Аксель Клиреманснинг радикал пластик назариясига мос келади, унга кўра онг ўрганиш ва атроф-муҳит билан ўзаро таъсир натижасида пайдо бўлади. Бироқ мия ҳам ҳар доим ўз истиқболи тўғрисида ўйлаши орқали ўз онгини ошириб боради. Охир-оқибат бу бош суяк ичидаги ички экотизимнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.