Муфтий “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди
Бухоро шаҳрида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий Шайх Исмоил Бердиев томонидан “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида: “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 2007 йилда таъсис этилган. Мазкур орден билан Ислом динининг равнақи ва мусулмонлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган дин пешволари, диний муассаса раҳбарларига тақдим этилади.