Мутахассислар Ер аҳолиси сони XXII асрда қанчага етишини ҳисоблаб чиқди

Бир гуруҳ олимлар дунё аҳолиси сони ошишининг тахминий ҳисобини чиқаришди. Энг юқори нуқта 2064 йилда қайд этилади ва 2100 йилга келиб аҳоли сони 8,8 миллиардгача қисқаради. Бу ҳақда Lancet журналида чоп этилган илмий мақолада келтирилган.

Мақолада таъкидланишича, XXII аср бошида аҳоли сони БМТ тақдим этган ҳисоботдан икки миллиардга кам бўлади. “Контрацепция (сақланиш) воситаларининг кўпайиши, аёл ва қизларнинг таълим олиши ва меҳнат билан банд бўлиши эвазига туғилиш сони камайиб кетади”, дея ҳисоблашмоқда мутахассислар.

Тахминларга кўра, 2100 йилга келиб аҳолиси энг кўп давлатлар Ҳиндистон, Нигерия, Хитой, АҚШ ва Покистон бўлади. Вашингтон университети тиббиёт мактаби қошидаги соғлиқни сақлаш ва баҳолаш институти (IHME) тадқиқотчиларининг ҳисоб-китобларича, 2100 йилга келиб 195 мамлакатдан 183 таси туғилишнинг умумий коэффициентига эришади.

Ушбу коэффициент бир аёлдан 2,1 нафар фарзанд туғилишига тўғри келадиган туғилиш сонининг ошишидан паст бўлади. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан мазкур мамлакатларда аҳоли сонининг қисқаришига олиб келади. Бироқ миграция (муҳожирлик) жараёни камчиликни тўлдириши мумкин.

Бундан ташқари, 2100 йилга келиб Япония, Таиланд, Италия, Испания каби 20 дан ортиқ мамлакатда аҳоли сони 50 фоизга камайиши тахмин қилинмоқда. Шу билан бирга Хитой аҳолиси 48 фоизга камаяди.

Мутахассислар ёш борасидаги улкан силжишларни ҳам тахмин қимоқда. Яъни, 2100 йилга келиб дунёда ёши 65 ёшдан катта одамлар сони 2,37 миллиард нафарни ташкил этади. 20 ёшгача бўлган одамлар эса 1,7 миллиард нафарга етади.

Олдинроқ Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) тахминий ҳисобот тақдим этган эди. Унга кўра, XXI аср охирига келиб ер юзида 11 миллиард одам истиқомат қилади. 2027 йилга келиб Ҳиндистон аҳолиси Хитойдан ўтиб кетади.