Мутолаа: Шикоят дафтари. Ҳикоя

нтон ЧЕХОВ)

Бу китоб темир йўл вокзалининг махсус қурилган идорасидаги тахта столида туради. Идора калити станция жандармининг қўлида, аслида ҳеч қандай калит керак эмас, чунки идора эшиги ҳар доим очиқ. Китобни олиб, ўқий бошлаймиз:

“Жаноби олийлари! Ўқув қурол текширилиб кўрилди!?”

Унинг остида шохлари бор узун бурунли бир юз чизилган. Юзнинг тагида шундай ёзилган:

“Сен картина – мен портрет, сен ҳайвонсан мен эса эт. Ана башара-ю, мана башара!”.

“Станцияга кира туриб, дераза ортидаги табиатга қарасам, шляпам учиб кетди. И.Ярмонкин”.

“Ким ёзганини билмайман-у, мен ахмоқ ўқияпман”.

“Даъволар столи бошлиғи Коловроев ўзидан хотира қолдирди”.

“Бошлиқларга кондуктор Кучкиннинг хотинимга нисбатан қўпол муносабати тўғрисидаги шикоятимни етказаман. Хотиним ҳеч қандай овоз чиқармади, аксинча, ҳамма нарса тинчгина ўтиши учун ҳаракат қилди. Шунингдек, елкамдан қўпол ушлаб олган жандарм Клятвин тўғрисида. Феъл-атворимни яхши биладиган Андрей Иванович Ишеевнинг қўрғонида истиқомат қиламан. Идора хизматчиси Самолучшев”.

«Никандров социалист!».

“Киши ғазабини келтирадиган қилғилиқлар таассуроти остида... (ўчирилган). Ушбу станциядан ўтакетиб қуйидагилар қалбимни жунбушга келтирди... (ўчирилган). Кўз олдимда темир йўлларимизни ёрқин ранглар билан тасвирлаб берадиган жуда нохуш воқеа содир бўлди... (имзодан ташқари бошқа ҳамма ёзув ўчирилган). Курск гимназиясининг 7-синф ўқувчиси Алексей Зудьев”.

“Поезд кетишини кутаётиб, бекат бошлиғининг ёқимсиз башарасини кузатиб турдим ва бундан мамнун бўлмадим. Бу тўғрида линия бўйича эълон қиламан. Умид билан, дачалар яшовчиси”.

“Буни ким ёзганини биламан - М.Д. ёзган”.

“Жаноблар! Тельцовский қаллоб ва муттаҳам!”.

Станциядан оч ҳолда ўтакетиб, нима ейишим тўғрисида ўйланиб қолдим, бироқ ёвғон овқат тополмадим. Руҳоний Дьяков”.

“Нимани беришса, каппалаб урмайсанми”.

“Ким чарм портсигар топиб олса, уни кассадаги Андрей Егоричга бера қолсин”.

“Мени ичкиликбозликда айблаб, хизматдан ҳайдаб юбораётганларини ҳисобга олиб, уларнинг ҳаммасини фирибгар ва ўғрилигини маълум қиламан. Телеграф оператори Козьмодемянский”.

“Яхши фазилатларингизни кўрсатинг”.

“Катинка, сизни ўлгудек яхши кўраман”.

“Шикоятлар китобига алоқасиз гапларни ёзмаганингизни сўрайман. 7-станция бошлиғи Иванов”.

“Еттинчи бўлсанг ҳам, аҳмоқ экансан”.

Рус тилидан Б.Муҳаммадиева таржимаси.