Нарпай туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди
- 30.04.2024 16:38
- 144
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ вилоят бошқармалари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Ғ. ва И.К. таркибида тилла зарралари мавжуд бўлган қумларни ноқонуний равишда қазиб олиб, қайта ишлаш орқали танга шаклига келтирилган соф қуйма олтинни З.И.га 2 000 доллар ва 180 млн. сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги 143,9 граммни ташкил қилиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин ва 0,06 фоиз кумуш мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа