Навоий вилоятининг “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари илк сони чоп этилганига 40 йил тўлди
Ушбу нашрлар ўтган вақт мобайнида чин маънода халқнинг “сўз минбари”га айланди, ҳокимият ҳамда аҳоли ўртасида мустаҳкам “кўприк” вазифасини ўтай олди.
Ҳудуд ҳаётига дахлдор бўлган воқеалар, янгиланишлар, соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамият ҳаётида рўй берган муҳим воқеликлар газеталар саҳифаларида ўз аксини топди.
Таҳририятларда фаолият юритаётган ходимларнинг газетхонларга айтадиган сўзи ҳамиша ёниқ, ишонарли, босган қадами хайрли, нурли бўлган. Шубҳасиз, мазкур хайрли ишларда соҳа ривожи учун илк тамал тошини қўйган, матбуотимизни юқори даражага олиб чиқишга ҳисса қўшган устозларнинг меҳнати беқиёс.
Биз учун аҳамиятли жиҳати, “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририятида самарқандлик кўплаб журналистлар, ижодкорлар меҳнат қилди. Бу маскан вилоятимиз қалам аҳли учун ҳам ўзига хос ижодхона бўлди.
Давр шиддатига ҳамоҳанг, одамларнинг кундалик ахборотларга бўлган талабини қондиришга ҳаракат қилиб келаётган мазкур ижодий жамоани қирқ йиллик тарихий ва ижодий сана билан муборакбод этамиз.
Ижодингизга барака, азиз ҳамкасблар!
"Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари
таҳририяти ҳамда Zarnews.uz сайти жамоаси.