Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик дам олиш кунлари учун чегирмалар эълон қилинди

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19-23 март кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб қуйидаги чегирмалар жорий қилинди.

1. «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан республика аҳолиси учун ички республикалараро қатновларга барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди.

2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновларига учун:

- нафақахўрлар, ногиронлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 50 фоиз;

- олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;

- оилаларга (икки ва ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эр ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15 фоиз;

- коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун – 15 фоиз;

- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун - 10 фоиз чегирмалар жорий қилинди.

3. «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинди.

Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлармеҳмонхоналаровқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлариИчки туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати иловага мувофиқ юборилмоқда.