Назарбоевнинг собиқ келини, мамлакатнинг энг нуфузли бизнесмени иккита жиноий иш бўйича 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳри суди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жиянининг собиқ рафиқаси Гулмира Сатибалдини 440 миллион тенгедан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс”га вилоят суди матбуот хизмати хабар берган.
Ҳукм тайинлашда Остонанинг аввалги ҳукми (7 йил қамоқ жазоси) ҳисобга олинган.
Бундан ташқари, суд ҳукмига кўра, Сатибалдига 10 йил муддатга тижорат тузилмаларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш тақиқланган.
Гулмира Сатибалди Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни - Қайрат Сатибалдининг собиқ рафиқаси бўлиб, Forbes Kazakhstan талқини бўйича мамлакатнинг энг нуфузли бизнесменлари рўйхатига киритилган.
2022 йил сентябрида Остона суди Қайрат Сатибалдини давлат маблағларини ўзлаштиришда айбдор деб топиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил муддатга давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда олти йилга умумий тартибли колонияга ҳукм қилинган эди.