Нега клавиатурадаги ҳарфлар айнан шу тартибда жойлашган?
Биринчи ёзув машинкаларидаги ричаг (тутқич)лар ёғочдан ясалган бўлиб, улар жуда секин ишлаган. Бу матнни тез териш пайтида ҳарфларни қоғозга ўтказадиган литерларнинг бир-бирига ўралашиб, маҳкамланиб қолишига олиб келарди. Тутқичлар траекторияси ва кетма-кет босилган ҳарфлар бир-бирига қанчалик яқинроқ жойлашган бўлса, машинка иши тўхтаб қолиш эҳтимоли шунчалик баланд эди.
Ёзув машинкаси ихтирочиси, америкалик Кристофер Шоулз муфталар яқинлиги унча яқин бўлмаган, QWERTY (ЙЦУКЕН) тартибини ўрнатгунга қадар инглиз алифбосидаги ҳарфлар жойлашувининг 50 га яқин вариантини синаб кўрилган.
Кейинчалик, машинкалар такомиллаштирилиши билан тутқичлар тезлиги ошиб муаммо йўқолди. Шунга қарамасдан, эски схемалар ҳанузгача сақланиб қолинган, чунки бошқа стандартларни жорий қилиш барча ёзув машинкада ишлай оладиганларни қайта тайёрлашни талаб қилади.