Нега қушлар саф бўлиб учади?
Қушларнинг бу тарзда учиши ҳар доим одамларни қизиқтириб келган.
Бу ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли, чунки табиат қушларга ўз йўналишида адашмасдан жуда катта масофаларни босиб ўтишга имкон берадиган идеал усулни инъом этган.
Қушлар шу тарзда учганда, пона шакли уларга бутун сурув парвоз тезлигини ҳар бир қуш алоҳида эриша оладиган тезликка нисбатан камида 71 фоизга оширишга имкон беради. Ҳар бир қуш қанот қоқа туриб, тўғридан-тўғри орқасидаги қушнинг баланд кўтарилишини таъминлайди.
Бундай учиш қушлар юкини сезиларли даражада камайтиради, шу сабабли улар узоқ масофаларга уча оладилар.
Сурув бошидаги етакчи қуш қанотларининг чайқалиши кучли ҳаво оқимларини ҳосил қилиб, орқада учаётганларга қўшимча ҳаво оқимини таъминлайди. Иккинчи бўғин учинчиси ишини осонлаштиради ва ҳоказо. Энг қари ва энг заиф қушлар ҳар доим сафнинг охирида учади - у ерда ҳавога қаршилик минимал даражада бўлади. Орқада учаётган қушлар том маънода олдинда учаётган қушлар яратган ҳаво тўлқинларида “сузиб” юради.
Поналаб учаётган қушларнинг 80 км/соат тезликка эриша олиши ва бутун парвоз давомида уни сақлаб қолиши ҳам ҳайратланарли.
Қоида тариқасида, ҳар доим ёшини олган, лекин ҳали кучини йўқотмаган, тажрибали ва йўлни аниқ биладиган қуш сурув бошлиғига айланади. Тўдада бир нечта бундай қушлар бўлиши керак ва уларнинг барчаси сурув бошида учади. “Катта” чарчаган заҳоти у орқага чекинади, дам олиш учун понанинг охирига учади ва йўлбошчи ўрнини бошқаси эгаллайди. Бутун саёҳат давомида улар шу тарзда алмашиниб учишади.
Қизиғи, қушлардан эшитиладиган қичқириқни фақат орқада учаётган қушлар чиқаради. Улар шундай қилиб олдинда учаётган қушларни секинлашмасликка ундаб, қўллаб-қувватлайди. Мабодо бирор бир қуш умумий сурувдан тушиб қолиб, ёлғиз учишга ҳаракат қилгудек бўлса, у ниҳоятда оғир юк ва қаршиликка дуч келади. Шунда у дарҳол сурувга қайтади.