Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нодирбек Абдусатторов ФИДE рейтингида 4-ўринда қайд этилди

Расмий рейтинг жадвали ФИДE томонидан ҳар ойнинг бошида эълон қилинади.

Апрель ойи учун янгиланган натижаларга кўра, 2765 рейтинг очкоси билан Нодирбек Абдусатторов ФИДE рейтингида 4-ўринга расман кўтарилди. Ундан юқорида Магнус Карлсен (2830), Фабиано Каруана (2803) ва Ҳикару Накамура (2789) бор.

Бундан ташқари, Н.Абдусатторов ўтган ойдаги каби ўсмирлар ўртасида ФИДE жаҳон рейтингида етакчи сифатида қайд этилди.