Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўл олди

Исландияда ўтаётган World Fischer Random Chess Championship турнирида қатнашаётган 18 ёшли ҳамюртимиз 12 та имкониятдан 10 очко жамғариб, энг яхши натижа билан ярим финалга чиқди.

Гуруҳ баҳсларида Нодирбек шахмат тожи учун номзод бўлган Ян Непомняший билан 4 марта ўйнаб, тўрталасида ҳам мағлуб этди. Нодирбекдан фақатгина Фишер шахмати бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Уэсли Со очко олишга муваффақ бўлди.

Энди Абдусатторов ярим финалда интернет стримлари билан машҳур шахматчи Ҳикару Накамура билан куч синашади. Нариги жуфтликда эса Магнус Карлсен ва Ян Непомняший иккинчи финалчи номини аниқлаб беради.

Ярим финал баҳслари эртага Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Мазкур турнир ғолибларига қуйидаги миқдордаги пул мукофотлари берилади:

1-ўрин: 150 минг АҚШ доллари;
2-ўрин: 85 минг АҚШ доллари;
3-ўрин: 55 минг АҚШ доллари;
4-ўрин: 40 минг АҚШ доллари.