Нодирбек Абдусатторов тарихда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган энг ёш шахматчи
- 29.12.2021 05:10
- 318
- Янгиликлар
Польшанинг Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Унда 17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлди. Бу билан Абдусатторов ушбу йўналишда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган энг ёш шахматчига айланди.
Эътиборлиси, Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борган.
Давлатимиз раҳбари ёш жаҳон чемпионга ўзининг энг самимий табрикларини йўллаб, унинг ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа