Ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келган аёллар аниқланди
Тошкент шаҳар Учтепа туманида К.А, Р.Х. ва Р.Л. исмли аёллар махсус диний маълумоти бўлмай туриб, диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз аёл ва қизларга диний таълимдан сабоқ бериб келгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) га мувофиқ суд томонидан уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 5 баравари (1 миллион 225 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш қонунчилигимизда тақиқланади. Агарда шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланса, Жиноят кодексининг 229-2-моддасига асосан (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.