Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Норкаларга қирон келди

Испаниянинг шимолидаги фермаларнинг бирида минглаб қоракузан (норка)лар коронавирус билан касаллангани туфайли ўлдирилади. Бу ҳақда Yel Pais хабар берди.

Ҳодиса мамлакатнинг мўйна фермер хўжаликларининг қарийб 80 фоизи жойлашган Галиcия минтақасида содир бўлди. Ҳозирга қадар коронавирус 3,1 минг норкада топилган бўлиб, уларнинг барчаси ухлатиб ўлдирилади. Маълум қилинишича, Испания ҳукумати ушбу воқеа тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Европа комиссиясини албатта хабардор қилади.

Маълумки, 2020 йил ноябрь ойида Дания мутацияга учраган коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун мўйна фермер хўжаликларидаги барча норкаларни йўқ қилишга қарор қилинган эди. Ушбу ҳайвонларда одамларга тарқаладиган ва антителлар ҳосил қилиш қобилиятининг заифлаштирадиган инфекция аниқланди. Ойнинг охирида ўлдирилган норкалар кўмилган еридан "чиқа бошлади". Гап шундаки, уларда ҳосил бўлган ҳайвон гази натижасида уларнинг жасади шишиб, юзага кўтарилган.

Ушбу воқеадан сўнг ЖССТ сут эмизувчиларининг коронавирусга таъсирчанлигини тасдиқлади ва уларни одамлар учун хавфли деб топди.