Норозилик намойишлари Гонконг пулдорларини миллиардлаб долларлардан маҳрум қилди
Гонконгнинг бадавлат фуқаролари Хитой ҳукуматига қарши бўлаётган норозилик намойишлари туфайли 19 миллиард доллар зарар кўришди. Lenta.ru бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Шаҳар аҳолиси қонунбузарларни материк Хитой ҳудудига экстрадиция қилинишига қарши чиқишмоқда, бу уларни ҳуқуқларини бузилиши, деб ҳисоблашмоқда. Норозиликлар Гонконг иқтисодиётига салбий таъсир қилди: кўплаб компанияларнинг акциялари нархи тушиб кетди ва туб аҳолининг молиявий аҳволига таъсир қилди.
Bloomberg Billionaires Index агентлигининг кунлик рейтинг маълумотларига кўра, ўз даромадларини Гонконгда рўйхатдан ўтган компаниялардан оладиган 10 та энг бой магнатларнинг молиявий аҳволи 23 июлдан бери 19 миллиард долларга камайган. Масалан, Гонконгнинг энг бадавлат одами Ли Кашиннинг молиявий аҳволи тахминан тўққиз фоизга камайган (2.7 миллиард долларга).
23 июль Гонконг фонд бозори учун охирги яхши кун бўлди, шундан бери у тўққиз савдо кунидан бери тинмай пастга тушяпти. Бу ҳолат собиқ Британия колонияси Гонконгни 1997 йили Хитой тасарруфига ўтганидан бери энг ёмон кўрсаткич.
Йўқотишлар қисман АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий уруш билан боғлиқ, бироқ бу ҳолат экспертларнинг Гонконгдаги сиёсий инқироз, унинг дунёнинг етакчи молиявий ва тижорат марказларидан бири сифатидаги жозибасини йўқотиши ҳақидаги хавотирини яна бир карра таъкидлайди. Норозиликлар Гонконгнинг молия вазири Пол Чаннинг иқтисодий пасайиш кутилаётганлиги ҳақидаги билдиришига сабаб бўлган туризм ва чакана савдо соҳасига жиддий зарар етказиб бўлди.
Ҳозирча инвесторлар кутиш ва кузатиш позициясини эгаллашди, чунки воқеалар қандай ривож топишини тушуниш қийин. Bloombergнинг таъкидлашича, кўп миллиардерларнинг иқтисодий ҳолати, дунёда энг қиммат ҳисобланган, шаҳардаги кўчмас мулк нархи билан тўғридан тўғри боғлиқ. Давом этаётган тартибсизликлар аҳолининг бой қатламига янада жиддий зиён етказиши мумкин.