Нуриддин Зайнитдинов: Дарахтхўрлар, мебелчилар ва амалдорлар ниятингизга етдингиз!

Халқ депутатлари Учтепа тумани кенгаши депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари ўринбосари Нуриддин Зайнитдинов Facebook‘даги саҳифасида Тошкент дунё бўйича ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рўйхатига тушганини маълум қилди.

"Тошкент шаҳри ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича дунёдаги энг ёмон шаҳарлардан бирига айланади.

Тошкентга чинорлару дарахтларнинг нима кераги бор?!

Бемалол кесиб ташлайверинглар!

Дарахтхўр манқуртлардан Давлат экология қўмитасига салом!

Дарахтхўрлар, мебелчилар ва амалдорлар мўлжаллаган режангизга эришдингиз!

Шу кетишда нафас олиш учун ҳаво ҳам қолмайди.

Тошкентни чўллаштиришда давом этинг!", деб ёзган депутат.