Нурободда 600 дан ортиқ фуқаро карантин қоидасини бузган
- 29.05.2020 15:20
- 209
- Самарқанд
Карантин даври бошлангандан буён Нуробод туманида 374 киши тиббий кузатувга олинган бўлиб, айни пайтда уларнинг 347 нафари карантин муддати тугаганлиги сабабли кузатувдан чиқарилган.
Ҳозирги кунда тиббий кузатувда бўлганларнинг 12 нафари туман тиббиёт бирлашмасида, 15 нафари эса уй шароитида назоратга олинган.
Ҳокимлик ахборот хизматининг хабарига кўра, шу пайтгача туман бўйича карантин қоидаларини бузган 638 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Дарвоқе, туман “яшил” тоифада бўлгани учун белгиланган тартибда парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно), автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда давлат ташкилотларида фуқаролар қабулига ҳам рухсат берилган.
Сизнинг ҳам ҳудудингиз “яшил” бўлиши учун карантин қоидаларига амал қилинг!
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа