Нурободда хусусий даволаш сиҳатгоҳи очилди (фото)

Нуробод туманида “Nurli-zamin ESM” хусусий даволаш сиҳатгоҳи очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ф.Зоиров иштирок этиб, соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар катта самара бераётганлигини таъкидлади.

98 ўринга мўлжалланган даволаш сиҳатгоҳи қурилиш ишарига 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Сиҳатгоҳ сув билан даволаш, физиотерапия, парафен, массаж, лазерли ва спорт терапияси билан аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Сиҳатгоҳ раҳбари С.Қаршиевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда 20 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, тиббий хизматлар соҳасининг ортиб бориши билан ишчи ўринларининг ҳам кенгайиши режалаштирилган.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.