Ўзбекистонда COVID-19 нинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
- 09.12.2020 10:20
- 349
- COVID-19

Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди.
Учрашувда вазир ҳозирда вазиятнинг барқарорлиги хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмаслигини айтган. Бошқа мамлакатлар тажрибасига кўра, COVID-19 нинг иккинчи тўлқинидан қочиб бўлмайди, деган тушунча мавжуд. Бунинг учун мамлакатда унга тайёргарлик кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган 150 дан ортиқ шифохонадан айни пайтда 40 га яқини фаолият кўрсатаётгани, қолганлари зарурат туғилганда яна коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилишлари учун сақлаб қолингани қайд этилди.
Теглар:
COVID-19
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Талабани сарсон қилиш адолатданми?
- 1 соат аввал
- Таълим
Ҳибсга олинганлар аёвсиз таҳқирланарди...
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Бекатсиз «бекат»
- 1 соат аввал
- Самарқанд
СамАТИ талабалари Германияда амалиёт ўтамоқда
- Кеча, 13:48
- Таълим