ОАВ: АҚШда Оқ уй маъмуриятини эвакуация қилиш эҳтимоли мавжудлиги сабабли махсус бўлинма шай ҳолатга келтирилди
Коронавирус эпидемияси сабаб АҚШ ҳукуматини Вашингтондан эвакуация қилиш вазифаси юкланган махсус бўлинмани шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда Newsweek журнали хабар қилди.
Аввалроқ пойтахтнинг Колумбия округи мэри Мюриэл Баузер коронавирус инфекцияси юқтирганларнинг сони кўпаяётгани туфайли фавқулодда вазият ҳолати муддатини яна бир ойга узайтирган эди.
Коронавирус инфекциясининг Вашингтонда кенг авж олиши, ҳукумат фаолиятини чеклаб қўйиши мумкинлиги ҳақида етарли даражада хавотир мавжуд.
Нашрда келтирилишича, таркибида 10 минг аскари мавжуд пойтахт ҳудудининг бирлашган махсус бўлинмаси (JTF-NCR) 16 март куни тузилган. Бўлинма АҚШ пойтахтини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, Оқ уй ва бошқа асосий ташкилотларни хавфсиз жойга олиб ўтишга тайёр туриши зарур.
Маълумотда қайд этилишича, махсус бўлинма айни вақтда эвакуация қилишга мўлжалланган “Blackhawk 106” вертолётлари билан таъминланган. Махсус бўлинма зобитлари, Пентагон раҳбариятига тааллуқли тезкор эвакуация қилиш режалари ўрганиб чиқилаётганини тасдиқлага