Об-ҳаво: Эртага Самарқандда ёмғир ёғади

Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси маълумотига кўра, бугун - 18 март куни вилоят ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр секундга етади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

19 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Енгил шамол эсиб, кечаси 7-12 даража, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.