Об-ҳаво: Ҳақиқий кўклам ҳарорати ҳукм суради

Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси маълумотига кўра, бугун - 5 март куни вилоят ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол Шарқдан 7-12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

6 март куни айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиб, ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.