“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар давлат бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичлари асосида, ҳудудлар бўйича йўналтириладиган капитал қўйилмалар туман ва шаҳарлардаги аҳоли ва маҳаллалар сонига нисбатан тенг улушларда, лекин 8 млрд. сўмдан кам бўлмаган ҳолда ажратилади.
Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёнлари учта босқичда ташкил этилади:
● 1-босқичда — порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
● 2-босқичда — шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
● 3-босқичда — саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.