Одам-амфибиялар ороли
Ўлик тиллар бўйича мутахассис, таниқли ёзувчи Владимир Дегтярев Крит оролида ҳозиргача одам–амфибияларининг (ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшайдиган одамлар) сувости шаҳри қолдиқлари борлигини таъкидлайди.
Ҳозирги фан нуқтаи назаридан одам–амфибиялар мавжудми, йўқми, деган саволга қатьий “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериш қийин. Турган гап, дунё илмий лабораторияларида бундай мавжудот йўқ. Бироқ айрим мамлакатлар ҳарбий мутахассисларининг XIX асрда одамларгажабралар кўчириб ўтқазишга уринишлари бўлган, аммо мижозлар узоқ яшамаган. Шунга қарамасдан, илмий оммабоп адабиётларда балиқчилартомонидан тутилган одам-амфибия тафсилотларини ўқиш мумкин. Уларни қўлга ўргатишга уринишлар бўлган, бироқ тутқунликда кўп яшамаган ёки денгизга қочиб кетган. Аммо бир вақтлар эволюция тонгида одам денгиздан чиққани, ярим одам, ярим балиқ кўринишда бўлганини инкор қилиб бўлмайди.
Шундай мавжудот тутилгани ҳақида энг шов-шувли воқеа XVII асрда Испанияда содир бўлган. Кейинчалик у Александр Беляевнинг “Одам амфибия” романига асос бўлади. Лиерганес шаҳри соҳилида Франсиско исмли бола яшаган. Вояга етгач, у қадрдон юртини тарк этиб, дурадгор бўлишга бел боғлайди. Бироқ дарёда чўмилиш пайтида бахтсиз ҳодиса рўй беради, ёш йигит чўкиб кетади. Унинг жасади топилмайди ва оқим денгизга олиб кетган, деб қўяқолишади.
Бу воқеа шу билан унутилиб кетиши мумкин эди. Лекин орадан беш йил ўтиб, Франсиско чўкиб кетган Кадиса буғозида балиқчилар кутилмаганда тўрга илинган балиқлар ғойиб бўлаётганини сезиб қолишади. Кўп ўтмай балиқчилардан бири ўғри одамсимон мавжудот экани ва сув остида чаққон, катта тезликда сузишини кўриб қолади. Тўрлари йиртилиб, ўлжалари йўқолганидан ғазабланган балиқчилар ўғрини “денгиз шайтони” деб аташиб, уни тутишга қарор қилишади. Қирғоқда тўр яқинига “ўғри”ни жалб қилиш учун нон ва гўшт қўйишади. Биринчи уриниш зое кетади, лекин кейин мавжудот овчилар қўлига тушади. Қаршиларида нотабиий, шаффоф терили, бўйи баланд эркакни кўрган балиқчилар эслари оғиб, донг қотиб қолишади.
Одам-амфибия шу заҳоти монастирга жўнатилади. Унинг устидан жинларни қувиш маросими ўтказилади. Фойдаси бўлмайди! Сирли мавжудотни гапиришга мажбур қилиш ҳам беҳуда кетади. Монастрда юрган чоғида у фақат бир марта “Лиерганес” деган сўзни айтади, холос. Монахларнинг шу сўзига асосланиб одам-амфибияни беш йил аввал чўкиб кетган Франсиско эканлигини унинг онаси танийди...
Энди бошида ёзувчи В.Дегтярев айтган одам-амфибияларнинг Крит оролидаги сув ости шаҳрига келсак. Ҳа, шундай манзил бўлган. Орол давлатини Микенлар бошқарган. Қадим замонда подшо Миноснинг саройи еростида машҳур лабиринт бўлган, унда яримбуқа - яримодам Минотавр қамаб қўйилган. Ривоятларга кўра, подшо рафиқаси Минотаврни дунёга келтирганидан ғазабланган ҳукмдоруни лабиринтга қамаб ташлаган...
Одам-амфибиялар яшаган Крит оролидаги сувости салтанати Санторин вулқони отилишидан вайрон бўлган. Оролда сув остида салтанат саройининг кўплаб қолдиқларини учратиш мумкин.
Т.Шомуродов тайёрлади.