Одам уриб юборган “Дамас” топилди

2019 йил 19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси Самарқанд тумани Шўрбои маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “М-39” автомобиль йўлининг “Тошкент-Термиз” йўналишида номаълум “Дамас” русумли автомашина Андижони маҳалласида яшовчи фуқаро М.Мажидовни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан жиноят қўзғатилиб, олиб борилган тезкор тергов-суриштирув ишлари натижасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс аниқланди. Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Н.Р. ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли, 75 U 696 KA давлат белгили автомашинасида М.Мажидовни уриб юбориб, қочиб кетганлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.