Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўғирланган… куёвлар

Ҳиндларда қизиқ одат бор. Турмушга чиқаётган қиз тараф куёвга катта сеп бериши шарт. Қизини узатмоқчи бўлган ҳамма ота-она ҳам бундай имкониятга эга эмас. Шу боис Бухар ва Уттар-Прадеш штатларининг айрим ҳудудларида қиз эмас, куёв ўғирлик қурбони бўлади.

Қизига сеп беришга қурби етмаган бечора ота куёвни ўғирлайди. Ўғирланиб, қўли боғланган куёв никоҳ маросимига тўппонча ўқталган қайнотаси кузатувида олиб келинади ва у ҳеч қандай сепга даъво қилмаслиги ҳақида тилхат бергач, никох ўқилади. Эҳ, бечора куёвлар!

 Жирафанинг ёстиғи

Қизиқ, бўйи дароз жирафа қандай қилиб ухлар экан-а?

Кузатилишича, кунига икки соатдан кўпроқ ухлаш жониворга етарли экан. Бу майда ўтхўрлар орасида энг кам вақт. Иккинчидан, қизиқ ҳолат - жирафа ухлаш учун танасини ёстиқ қилиб, бўйнини бўкканича, унга бошини қўйиб ухларкан.

 Сирли расмлар

Франция ғаллазорларида ғалати шаклдаги расмлар пайдо бўлди.

Илгари бу ҳодиса ҳақида хабарлар фақат Англиядан келарди. Бу сирли нақшлар - ғалла майсасидан айлана шаклида ҳосил қилинган. Расмларни суратга олган учувчилар ҳайратда қолишди: Ахир уларни интернетда эмас, бепоён далада ўз кўзлари билан кўрдилар-да.

 Рақсга тушган жин

Америка фуқароси Вевиан Гомес ҳовлисидаги кузатув камерасига тунда тасвирга тушиб қолган махлуқни намойиш қилди.

Ведиода уйдаги мультфильмдагиларга ўхшаш панжалари ингичка ва узун жин рақсга тушар эди. Ведиони текшириб кўрган Вевиан уни кўриб эси оғиб қолаёзди. Бу ҳодисага на фан, на фолбинлар тайинли изоҳ беришгани йўқ.

Т.Шомуродов тайёрлади.