Олимпия терма жамоамиз ярим финалда имкониятни бой берди
- 22.01.2020 17:48
- 167
- Спорт
Бироз аввал Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида дастлабки ярим финал учрашуви ўз якунига етди.
Унда Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ОТЖ ўзаро баҳс олиб боришди.
Тенг курашлар остида кечган баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди.
Учрашувнинг 86-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда рақиб ўйинчиси Носир Салмон жамоамиз дарвозасини ишғол қилди.
Ярим финал баҳсида Ўзбекистон Саудияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.