Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Олтинчи тўлқин”: Европа Иттифоқи янада кўпроқ Россия банкларини SWIFT тизимидан узмоқчи

Бугун Европа Иттифоқи мамлакатлари иқтисодиёт ва молия вазирлари Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети – янги чекловлар масаласини муҳокама қилмоқда.

Украинадаги зиддият фонида шу вақтгача Россияда жисмоний ва юридик шахслар, молия ҳамда энергетика соҳасига қарши бешта санкция пакетини қабул қилган.

Ҳозиргача санкциялар доирасида Россиядаги еттита банк SWIFT тизимидан узилган.

Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель янада кўпроқ Россия банклари SWIFT тизимидан узилишини маълум қилган. Ҳозирча янги чекловлар айнан қайси ташкилотларга қаратилиши эълон қилинмаган.

"Яна қатор Россия банклари SWIFT тизимидан узилади. Айнан қайсилари эканини таъкидлай олмайман, шуниси аниқки улар бўлади. Биз Россия нефтининг импортига сезиларли таъсир кўрсатадиган чораларни қидирмоқдамиз”, деб айтган Боррель.

Ўз навбатида бугун Россия президенти Путин ҳам “нодўст мамлакатлар”га қарши жавоб санкцияларини киритиш тўғрисида фармон қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.