Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Исломов Умид Эркинович Оқдарё тумани ҳокимининг тегишли қарорига асосан қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У.Исломов 1982 йил Иштихон туманида туғилган. 1999-2003 йилларда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

У ушбу тайинловга қадар Иштихон тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.