Оқдарё туманида қуюн учирган бино томи таъмирланмоқда

Жорий йилнинг 16 август куни соат 13:45 ларда Оқдарё туманининг Турон маҳалла фуқаролар йиғини Янги ҳаёт қишлоғидаги икки қаватли уйлар атрофида кутилмаган тарзда кучли қуюн кўтарилган ва натижада уйлардан бирининг томининг шифрини учириб юборган эди. Бу ҳақда телеграм каналимизда видеолавҳа берилганди.

Воқеа ҳақида Оқдарё туман ҳокимлигига хабар келган заҳоти туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда ички ишлар бўлими ходимлари воқеа жойига етиб бориб вазиятни ўрганишди ва дарҳол хавфсизлик чоралари кўрилди. 17 августда тўртала сектор раҳбарлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганишди ва мутасаддиларга топшириқлар берилди. Ҳозирги вақтда ушбу бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу табиий офат натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Бу ҳақда Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.