Оқдарёда 52 туп “кўкнори” етиштираётган шахс аниқланди

Самарқанд вилоятида “Қора дори-2020” тезкор-профилактик тадбири давомида Оқдарё тумани ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспектори ва тегишли масъул ходимлар ҳамкорлигида Оқдарё МФЙ, Тепақишлоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Т.Т.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Натижада ушбу фуқаро томорқасининг 6 квадрат метр қисмида 52 туп “кўкнори” ўсимлиги парваришланаётгани аниқланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.