Ўқитувчиман. Коронавирусга чалиндим. Менга давлат томонидан дорилар ажратиладими?

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида ўтказилган брифингда пандемия билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди:

❓Ўқитувчиман. Коронавирус юқтириб, 10 кун даволандим. Тест таҳлили манфий чиққани учун ишга қайтдим ва 1 ҳафта ишладим. Соғлигим ёмонлашгани сабабли яна шифокорга учрадим. Шифокор коронавирусли пневмониядан тўлиқ тузалмаганим учун яна 1 ой даволашни тавсия қилди. Ишга боришимни таъқиқлади. Масофавий ишлашга рухсат бериладими, ойлигим сақланадими? Менга давлат томонидан дорилар ажратиладими?

➖ Зарарланган соҳанинг ҳажмига кўра коронавирусли пневмониядан тузалиш турли вақтни талаб қилиши мумкин.

Уй шароитида маълум дори воситаларни қабул қилиш ва нафас машқларини бажариш тавсия этилади.

Сиз мактаб маъмурияти билан дистанцион фаолият юритиш тўғрисидаги саволни кўриб чиқишингиз мумкин.

Реабилитация даврида керакли бўлган дорилар давлат томонидан таъминланмайди.