Яхта туризми: Туркиянинг ўзига хос сайёҳлик тури ҳақида эшитганмисиз?

Ўрта ер денгизи, Эгей ва Қора денгиз билан ўралган Туркия яхта туризмини ривожлантириш учун табиий имкониятга эга.
Икки денгиз меҳрига бурканган марварид соҳил
Муғла шаҳри Ўрта ер ва Эгей денгизлари туташган жойда жойлашган бўлиб, мамлакатнинг энг машҳур қирғоқ шаҳарларини яхтада саёҳат қилиш учун қулай маскан ҳисобланади. Унга туташ Бодрум шаҳрига эса дунё таниган юлдузлар айнан яхталар борлиги сабаб кўп келишади. Сайёҳлар уларнинг жонли концертларидан баҳраманд бўлади ёки Туркиянинг энг яхши елканли яхталарида Бодрум кубоги мусобақаларини томоша қилишлари мумкин бўлади.
Мармарис ўзининг табиий бандаргоҳи ва юқори даражадаги мариналари билан кишини ҳайратда қолдиради. (Яхта туризмидаги «марина» — бу яхталар, катерлар ва бошқа кичик сув транспорт воситалари учун махсус жиҳозланган жойдир. Марина яхта туризмининг муҳим инфратузилмаси. Улар кўпинча соҳиллар, дарёлар ёки кўллар бўйида жойлашган бўлиб, яхталарнинг хавфсиз боғланишини ва экипажнинг қулайлигини таъминлаш мақсадида қурилади). Улар электр ва сув таъминоти каби классик хизматлардан ташқари, қуруқликдаги тўхташ жойлари ва саёҳат лифтлари билан барча об-ҳаво шароитларида тўлиқ хавфсизликни таъминлайди.
Фетҳие эса денгиз портлари, ҳимояланган анкражлари, техник инфратузилмаси ва шахсий хавфсизлиги, шунингдек, қайиқ ташувчилар каби қўшимча имкониятлари билан ажралиб туради.
Эгей сакинати уйғунлашган бетакрор маскан
Эгей денгизининг марвариди бўлган Измир жонли шаҳар ҳаётини қирғоқ жозибаси билан уйғунлаштиради ва мариналар шаҳарнинг юқори сифатли ҳаётини бошдан кечириш учун “эшик”дир.
Мариналар шаҳар марказидан бошлаб, олтин пляжлари, шамол сёрфинги ва термал сувлари билан машҳур бўлган Чешме ва Алачати дам олиш масканлари ҳамда Сефериҳисар ва Фоча Cиттаслов шаҳарларигача чўзилган. Бундан ташқари, шаҳарнинг қадимий мероси, замонавий маданияти, Эгей таомлари, Мишлен томонидан тан олинган ресторанларнинг бой аралашмаси ўзига хос манзара касб этган. Бу ерда ЮНEСКОнинг Эфес ҳудудига энг яқин марина минтақанинг асосий портларидан бири бўлган Кушадасида ҳам жойлашган.
Қитъалар ва маданиятлар учрашадиган жой
Туркиянинг жонли пойтахти Истанбул, шунингдек, Босфор ва Мармара денгизи соҳилларида замонавий мариналарнинг кенг тармоғига эга. Истанбулнинг Атакўйдан Каламиш ва Буюкчекмежедан Тарабягача бўлган мариналари шаҳарнинг Европа ва Осиё томонига ёйилган. Ҳатто мега яхталарни қабул қила оладиган даражада юқори сиғимга эга бўлган Истанбул мариналари бозорлари, ресторанлари, кафетерялари, соғломлаштириш ва спорт марказлари, болалар ўйин майдончалари, очиқ автотураргоҳлар халқаро стандартларга эга.
Бундан ташқари, Истанбул мариналарининг устахоналари бўёқ ва лак қўллашдан тортиб, электрон жиҳозларни таъмирлашгача техник /таъмирлаш ишларини олиб боради, яхта клублари эса яхта эгаларига соғломлаштириш ва спорт марказлари, сузиш ҳавзалари ва теннис кортлари билан хизмат қилади. Мариналардан ташқари, динамик санъат ва маданият саҳнаси, тарихий диққатга сазовор жойлар, шов-шувли тунги ҳаёт, чексиз харид қилиш имкониятлари ва мазали таомлар каби шаҳарнинг қизғин ҳаётидан баҳра олиш мумкин.
Зилола тайёрлади.