Ўқув ва талабалар турар жойининг янги бинолари фойдаланишга топширилди
- 29.09.2024 11:19
- 89
- Жамият
2022 йил майда СамДУ Каттақўрғон филиалининг янги ўқув ҳамда талабалар турар жойининг янги биноларини қуриш бошланган эди. Бу ишларга 74 миллиард сўм ажратилган.
Бугунги кунга келиб 4 минг ўринли ўқув биноси, 500 ўринли талабалар турар жойи қуриб битказилди.
Мазкур биноларнинг очилиш маросимида СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, сенатор Р.Холмуродов, Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова иштирок этди.
Маълумот учун, 4 йил фаолият олиб бораётган филиалда 2504 нафар талаба 21 та йўналишда таҳсил олмоқда. Уларга асосий штатда 108 нафар профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда. Янги ўқув биносида 4 та компьютер хонаси, 5 та биология, физика ва кимё лабораториялари, ўнлаб электрон доска ҳамда проэктор, телевизорлар билан жиҳозланган аудиториялар мавжуд.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа