Ўқувчилар вилоят ҳокими кубоги учун беллашмоқда

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича вилоят ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятдаги 16 та туман (шаҳар)дан тўрт кишидан иборат биттадан жамоа қатнашмоқда.

Турнир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Тўхтаев сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақада биринчи ўринни эгаллаган жамоа 50 миллион сўм билан, иккинчи ўринга 25 миллион сўм, учинчи ўринни қўлга киритган жамоа 15 миллион сўм пул мукофоти, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.