Ўқувчиси кўрик-танлов ғолиби бўлган пахтачилик ўқитувчига 20 млн. пул мукофоти топширилди

Пахтачи туманидаги 6-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Чиннигул Исматуллаева “Менинг Президентим” кўрик-танлови республика босқичида 2-ўринни қўлга киритди.
Кеча, 24 декабрь куни унинг мактабдаги устозига 20 миллион сўм мукофот пули топширилди.
Эслатиб ўтамиз, кўрик-танлов низомига кўра, ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар (1, 2, 3-ўрин) 2022-2023 ёки 2023-2024-ўқув йилида олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилинган тақдирда, уларнинг 1-ўрин соҳибига 4 йиллик, 2-ўрин соҳибига 3 йиллик, 3-ўрин соҳибига 2 йиллик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб берилади.
Агар кўрик-танлов ғолиби грант асосида талабаликка қабул қилинса 1-ўрин соҳибига 4 йиллик, 2-ўрин соҳибига 3-йиллик, 3-ўрин соҳибига 2-йиллик тўлов-шартнома маблағлари миқдорида мукофот берилади.
1-,2-,3-ўринни эгаллаган ғолибларнинг умумтаълим муассасасидаги устозлари мос равишда 30 млн., 20 млн. ва 10 млн. сўм пул маблағлари билан мукофотланади.