Орқага уча оладиган қуш, тили ўзидан узун жонзот ва қўлга ўрганмайдиган ягона сут эмизувчи: ғаройиб жониворлар

Тимсоҳ ҳамласидан омон қолишнинг ягона усули унинг кўз соққаси устига бош бармоқлар босиш экан.

 

Акулалар ҳатто туғилишидан аввал ҳам инсон учун хавф туғдира олар экан. Қандай қилиб, дейсизми? Тадқиқотчи Стюарт Спингер лабораторияда жонсиз она акула ички аъзоларини ўрганаётган чоғда уни эмбрион тишлаб олган.

 

Буқаламуннинг тили унинг тана узунлигидан икки карра ортиқ  чўзилар экан.

 

Колибри орқага  ҳам уча оладиган  ягона қуш ҳисобланади.

Комодо баҳайбат эчкиэмарлари ҳатто тўнғиз ва кийикларга ҳам ҳамла этишга қодир.

 

Агар сап-сариқ канарейка қизил булғор қалампири билан боқилса унинг патлари ёрқин оловранг тус олар экан.

 

Бургут парвозда  мувозанатини сақлаб қолиш учун бир қанотидан узилиб тушган патнинг  иккинчи қанотдаги айнан ўша ўринда ўсган шеригини тумшуғи билан узиб ташлар экан.

 

Айтишларича, сут эмизувчилар ичида фақатгина бўри инсон қўлига ўрганмайди. Ростанам, циркда копток ўйнаган бўрини кўрганмисиз?



Дилора Холиқова тайёрлади.