"Оскар-2023" ғолиблари эълон қилинди
Режиссёр Ден Кван ва Даниэль Шайнерт томонидан суратга олинган "Ҳаммаси ҳамма жойда ва бирданига" фильми “Энг яхши фильм” номинациясида “Оскар”ни қўлга киритди.
Картина энг яхши режиссёр, энг яхши оригинал сценарий ва монтаж учун мукофотни қўлга киритиб, ҳақиқий ғолибга айланди. IGN саноат портали маълумотига кўра, "Ҳаммаси ҳамма жойда ва бирданига" фильми жами 158 та мукофотга сазовор бўлган.
Бундан ташқари, етакчи актриса Мишел Йео энг яхши актриса сифатида ҳайкалчани қўлга киритди. Фильмдаги иккинчи даражали роллар учун Жейми Ли Кертис ва Ке Хуи Кван энг яхши деб топилди.
Фильм хитойлик иммигрант кирхона эгаси ҳақида бўлиб, у солиқ идорасига сафари чоғида параллель оламлар ўртасида саёҳат қила олишини билиб олади.
Бу йил “Энг яхши фильм” мукофоти учун яна ўнта фильм, жумладан, Стивен Спилбергнинг “Фабелманс”, Жеймс Кемероннинг “Аватар: сув йўли”, Эдвард Бергернинг “Ғарбий фронтда тинчлик” ва Сара Поллининг “Аёллар суҳбати”, Тодд Филднинг “Тар” фильми сазовор бўлди.
Брендан Фрейзер Даррен Аронофскийнинг “Кит” фильми учун - "Энг яхши актёр" номинацияси ғолиби бўлди.
Энг яхши хорижий бадиий фильм – "Ғарбий фронтда тинчлик" (Германия) фильми шунингдек кинематография, оригинал саундтрек ва продюсер дизайнери учун мукофотларга сазовор бўлди.
Энг яхши ҳужжатли фильм – HBO телеканалининг “Навальний” лойиҳаси режиссёр Даниэль Роер.
Энг яхши анимацион фильм – “Пиноккио Гилермо Дел Торо”.